Нью-Йорк полицияси комиссари (NYPD) Эдвард Кабан истеъфога чиқди.
Бу ҳақда Нью-Йоркнинг NBC телеканали хабарига кўра, шаҳар мэри Эрик Адамс брифингда маълум қилган.
У, шунингдек, собиқ ФҚБ агенти ва Нью-Йоркдаги Ички хавфсизлик департаментининг собиқ раҳбари Том Донлон NYPDнинг вақтинча раҳбари бўлишини эълон қилди.