Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Nvidia хакерлик ҳужумига учради

Nvidia хакерлик ҳужумига учради

The Gentlemen гуруҳи хакерлари компаниянинг махфий маълумотларини 10 кун ичида ошкор қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Cybernews хабар бермоқда.

Хакерлар аллақачон ортга ҳисоблашни бошлашган ва тўлов бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда маълумотларни чиқаришга ваъда беришган. Бироқ, улар ҳали хакерлик ҳақида ҳеч қандай далил келтирмаган.

The Gentlemen - 1000 дан ортиқ қурбонларни пулларини алдаган энг фаол ransomware товламачи гуруҳлардан бири.

Худди шу гуруҳ аввалроқ Испаниянинг мудофаа пудратчиси Indra Group, АҚШ энергетика компаниялари, дорихоналар тармоқлари ва турли мамлакатларнинг давлат муассасаларига ҳужум қилганини маълум қилган эди.

Киритилди: 23:25 18.11.2026. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар