"Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи Нури Шахин "Газиантеп"га қарши ўйиндан сўнг (5:1) Элдор Шомуродов ҳақида фикрларини билдирди.
Ҳамюртимиз баҳсда 1 та гол уриб, 1 та ассист берди.
«Биз келгунга қадар Шомуродов асосан қанотда ўйнаётган эди. Биз келганимиздан бери эса уни кўпроқ марказга қўйяпмиз. Тўққиз рақамли позициянинг турли услублари бор. Шомуродов Селькега қараганда бошқача тўққиз рақамли ўйинчи. Унинг ўйин ақл-заковати жуда юқори. Биз уни марказга ўтказдик ва кўпроқ эркинлик бердик. У биз учун жуда кўп нарсани енгиллаштирди. У жуда сифатли футболчи», - деди Шахин.
Шомуродов ҳозирда 12 та гол билан Туркия чемпионати тўпурари бўлиб турибди.