Нурафшонда қатнов ҳаракати вақтинча чекланади. Тошкент вилояти ҳокимлигига кўра, шаҳар марказий шифохонасига кириш йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан шаҳарнинг Шифокор кўчасида 10 июлдан 30 июлга қадар қатнов ҳаракати вақтинча чекланади.
Автомобиллар бир томонлама ҳаракатланиши тавсия этилади.