Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нўъмон Қуртулмуш: Дунё Украина муаммосини ҳал қила олмайди!

Нўъмон Қуртулмуш: Дунё Украина муаммосини ҳал қила олмайди!

Ҳозирча дунё Украинадаги вазиятни ҳал қилиш механизмига эга эмас, мазмунида фикр билдирган Туркия Буюк миллат мажлиси (парламент) спикери Нўъмон Қуртулмуш.

– Дунёда уруш ўчоғи кўп, – дейди сиёсатчи якшанба куни Вашингтондаги чиқишида. – Муаммонинг пайдо бўлиши ҳам турли омилларга боғлиқ. Асосий сабаб – адолатли дунё тизими йўқлиги. Бугунги кунда ер юзидаги иқлим, миграция инқирозини ҳал қилишнинг истиқболли чоралари йўқ. Зеро, бу масалаларни ҳал қила оладиган халқаро тизим мавжуд эмас.

Қуртулмуш уч йилдан буён давом этаётган Россия Украина низосига ҳам эътибор қаратди:

– Инқироз уч йилдан буён давом этмоқда, дунё кўз ўнгида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлди. Буни муаммони бартараф қила олмайсизлар, чунки халқаро тизим керакли механизмга эга эмас.

Киритилди: 14:05 08.07.2024. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!