Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нукусда ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ишчи МИБ ёрдамида ишга тикланди

Нукусда ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ишчи МИБ ёрдамида ишга тикланди

Фуқаро Д.Б Нукус тумани, маҳалла фуқаролар йиғини бошлиғининг оила хотин-қизлар ва ижтимоий-рухий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб юриб 2022-йилнинг 14-май куни асоссиз равишда ишдан бўшатилган.

Адолатни тиклаш мақсадида, фуқаро Д.Б судга ишига тиклаб беришни сўраб мурожаат қилган ва суд унинг даъвосини тўлиқ қаноатлантириб, ишга тиклаш ҳақида қарор қабул қилган.

Нукус тумани ҳокимлиги томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва фуқаро Д.Б ни ўз иш ўрнига қайта жойлаштирилмаган.

Шунда, фуқаро Д.Б суд ижро варақасининг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Бюронинг Нукус туман бўлимига топширган ва бўлим томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, фуқаро Д.Б жорий йилнинг 26-сентябрь куни Нукус тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг тегишли буйруғига асосан ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланди ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.

Киритилди: 20:45 06.10.2024. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!