25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси, соат 00:10 лар атрофида ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг учта ходими видеоселектор йиғилишидан қайтаётганда Нукус-Қўнғирот йўлида автоҳалокатга учради. Натижада уччала ходим (учаласиям майор) ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Ҳалок бўлган ходимлар Исаков Ислам Толыбаевич, Холбўтаев Хуршид Шоқосим ўғли, Халилов Муродулла Салимович эканлиги тасдиқланди.