Норвегия полицияси Ослодаги мактаб яқинидаги отишмадан сўнг уч нафар гумонланувчини ҳибсга олди.
Бу ҳақда қироллик ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жойидан снарядлар топилган. Полиция отишмада бир киши яраланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо ҳозирча шахси аниқланмаган.
Норвегия пойтахтининг шимолий-шарқий қисмида жойлашган мактабда 480 га яқин ўқувчи таълим олади.