Норвегияда юк кемаси тўғридан-тўғри хусусий уйнинг олдига келиб тўхтади.
Жабрланган ҳеч ким йўқ, аммо уй эгаси 135 метр узунликдаги кемани кўриб уйғонди.
Полиция текширув бошлади, техник носозлик ва инсон омили эҳтимоллари кўриб чиқилмоқда.
Кемани саёзликдан биринчи уринишда чиқариб олишнинг иложи бўлмади - амалиёт кечки сув кўтарилиши вақтига қолдирилди.