Норвегияда Россия билан эҳтимолий можарога тайёргарлик бўйича ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Машғулотлар давомида Буюк Британия ва Норвегия ҳарбийлари экстремал шароитларда ҳаракатланиш бўйича шуғулланмоқда, дея ёзмоқда нашр.
Шу билан бирга, машғулотларда NATO низомининг жамоавий мудофаа ҳақидаги 5-моддаси ишга туширилган тақдирда қўшинлар бажариши мумкин бўлган вазифалар ҳам машқ қилинмоқда.
Шунингдек, Буюк Британия ва Норвегия Арктикадаги Россиянинг эҳтимолий таҳдидларига қарши НАТО доирасида Arctic Sentry ташаббусини илгари сурмоқда. Мазкур ташаббус тафсилотлари ҳозирча эълон қилинмаган.
Минтақадаги вазият АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландия бўйича баёнотлари фонида мураккаблашган. Расмийларга кўра, Арктика хавфсизлиги бутун трансатлантик хавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ.