Норвегия валиаҳд шаҳзодаси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хейби беҳуш ҳолатда бўлган шахсга нисбатан зўравонлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Норвегия телевидениеси 27 ёшли Мариус Борг Хейби душанба куни ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У қаршилик кўрсата олмаган ёки ҳушидан кетган одамга ҳужум қилганликда айбланмоқда. Полиция ҳозирча ҳодиса юзасидан аниқ қарор қабул қилгани йўқ.
Бундан олдин ҳам Норвегия тахти вориси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хойби полиция томонидан қўлга олинган эди. У собиқ севгилисига нисбатан зўравонлик, шунингдек, мулкига зарар етказишда гумон қилинган.
Кейинроқ Мариус Ослонинг Фрогнер туманидаги 26 ёшли аёлнинг квартирасида содир бўлган воқеани тушунтириб, у спиртли ичимликлар ва кокаин таъсирида бўлганини айтди.