Норвегия 2023 йилда Украинага ҳарбий ёрдам учун 960 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда НАТОнинг Вилнюсдаги саммитида мамлакат бош вазири Ёнас Гар Стёр маълум қилди, деб ёзади CNN. "Украина қўшимча ҳарбий ёрдам ва жиҳозларга жуда муҳтож", — деб таъкидлади норвегиялик сиёсатчи.
Норвегия ҳукумати баёнотига кўра, Норвегия Украинага беш йил давомида 7,2 миллиард доллардан ортиқ фуқаролик ва ҳарбий ёрдам, шунингдек, “Украина ислоҳотини қўллаб-қувватлаш учун” 144 минг доллар ажратади.
Украинага молиявий ёрдам ваъда қилишдан ташқари, Норвегия мудофаа харажатларини мамлакат ялпи ички маҳсулотининг камида 2 фоизигача оширишга ваъда берди.