Бугун 6 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берди.

4 та масала кўриб чиқилган сессияда 30-Тамабаҳрин сайлов округидан сайланган депутат Ғофир Алиев халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Сессияда вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилди ва Кенгашнинг регламенти ҳамда доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Партия гуруҳлари маслаҳатлашувидан кейин Президент томонидан вилоят ҳокими лавозимига кўрсатилган номзод Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Киритилди: Бугун 11:23. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!