Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи айрим ходимларга иш стажидан келиб чиқиб устамалар тўланади

Ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишловчи айрим ходимларга иш стажидан келиб чиқиб  устамалар тўланади

🔰Ҳукумат қарори (206-сон, 08.04.2025 й.) билан “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.

✔️Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги (шаҳарлар) бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартибини белгилайди.

📝Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, куйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;

🔹3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,5 фоизи;

🔹5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,75 фоизи.

✔️Ойлик устамани олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:

▪️шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг ишлаган даври;

▪️ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даври;

▪️«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти, «Навоийуран» давлат корхонаси ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ушбу корхоналарда ишлаган даври.

Киритилди: 18:14 09.04.2025. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!