Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ноқонуний ер сотиш ҳолати аниқланди

Ноқонуний ер сотиш ҳолати аниқланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжаликнинг 11 гектар ер майдонини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, муқаддам 5 минг АҚШ доллари олган.

💵 Бироқ, у қолган 6 минг АҚШ доллари ҳамда тегишли ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 700 АҚШ доллари, жами 6700 долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан қўлга олинди.

⚖️ Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!