Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нобель мукофоти – 2026: кимлар тақдирланди?

Нобель мукофоти – 2026: кимлар тақдирланди?

Нобель мукофоти — 2026: тўрт йўналишда лауреатлар маълум бўлди

5 октябрдан бошланган Нобель ҳафталигида ҳозирга қадар тўртта йўналиш бўйича 2026 йил лауреатлари маълум бўлди.

Физиология ёки тиббиёт йўналишида АҚШлик Карл Дессерот ҳамда Германиялик Петер Хегеман ва Георг Нагель тақдирланди. Улар миядаги нерв ҳужайраларини ёруғлик ёрдамида бошқариш — оптогенетика соҳасидаги кашфиётлари учун мукофотга сазовор бўлди.

Физика бўйича мукофот Бельгия ва АҚШ фуқароси Фрэнсис Халзенга берилди. У Антарктидадаги IceCube нейтрино обсерваториясини яратиш ва юқори энергияли космик нейтриноларни тадқиқ этишдаги ҳиссаси учун Нобель мукофотига муносиб кўрилди.

Кимё соҳасида Франциялик Анри Б. Каган ва япониялик Кенсо Соаи асимметрик органик синтез соҳасидаги кашфиётлари учун тақдирланди. Уларнинг ишлари дори-дармонлар ва хушбўй моддалар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Адабиёт бўйича эса канадалик ёзувчи Энн Карсон ғолиб деб топилди. У замонавий адабиётда янги шаклларни яратгани ва антик адабий анъаналарни ўзига хос талқин қилгани учун мукофотланди.

Нобель ҳафталигида ҳали икки йўналиш бўйича лауреатлар эълон қилиниши кутилмоқда. Тинчлик бўйича Нобель мукофоти эртага, иқтисодиёт соҳасидаги мукофот эса 12 октябрь куни маълум қилинади.

Киритилди: 22:00 08.10.2026. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!