Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нобел жамғармаси 2026 йилги мукофот суммасини оширди

Нобел жамғармаси 2026 йилги мукофот суммасини оширди

Нобел жамғармаси мукофот таъсис этилганининг 125 йиллиги муносабати билан 2026 йилги мукофот суммасини оширди

Мукофот миқдори 1 миллион Швеция кронасига, яъни қарийб 101 минг долларга оширилди. Энди лауреатлар ҳар бир йўналиш бўйича 12 миллион крона — тахминан 1,2 миллион доллар олади (аввал мукофот миқдори 11 миллион Швеция кронаси эди).

"Пул миқдорини ошириш орқали биз Нобел мукофотининг узоқ муддатли аҳамиятини қўллаб-қувватлаймиз ва вақт ўтса-да, унинг молиявий қиймати сақланиб қолишини таъминлаймиз", — деди жамғарма ижрочи директори Ҳанна Стёрне.

Нобел мукофотлари илк бор 1901 йилда топширилган. Алфред Нобел ўз васиятида мукофотларни беш йўналиш вакилларига топширишни белгилаган: физика, кимё, физиология ёки тиббиёт, адабиёт ҳамда дунёда тинчликни қарор топтиришга ҳисса қўшиш. 1968 йилда Швеция Марказий банки Алфред Нобел хотирасига иқтисодиёт фанлари бўйича мукофотни ҳам таъсис этди.

2012 йилда Нобел жамғармаси молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида пул мукофоти миқдорини камайтирган, кейинчалик эса уни бир неча бор оширган.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!