Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нишонга урилган гаплар: “Аллоҳ таоло Ўзига дуо ила кўтарилган қўлни қуруқ, умидсиз қолдирмайди”

Нишонга урилган гаплар: “Аллоҳ таоло Ўзига дуо ила кўтарилган қўлни қуруқ, умидсиз қолдирмайди”

Қуйида келтириладиган фикрлар ижтимоий тармоқлардаги “Тарих мухрлаган сўзлар” саҳифасидан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган. 

  • Аллоҳ таоло Ўзига дуо ила кўтарилган қўлни қуруқ, умидсиз қолдирмайди. 
  • Сен бир нарсани яхши тушуниб олишинг керак: ёш дегани бу рақамнинг ўзи. Рақам эса, сенинг асл ҳақиқатингни очиб бермайди. Олтмиш ёшингда ҳам гўдакдек фикрловчи ёки йигирма ёшингда кексалардек сўз юритувчи бўлишинг мумкин.

Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ 

  • Бойларга қимматбаҳо совғалар бериб, фақирларга кийган кийимини берадиганлар тоифасидан бўлманг!

Муҳаммад Ратён 

  • Китобларнинг дўстлиги одамларнинг дўстлигидан афзалроқдир. Чунки, китоблар фақат беради, ҳеч қачон бирон нарса талаб қилмайди.

«Тарих мухрлаган сўзлар» 

  • Камбағал одам (кўпинча) чин ошиқ бўлади. Чунки, унинг қалбидан бошқа берадиган нарсаси йўқ

Manba: muslim.uz

Киритилди: 00:00 11.10.2018. Ўқилди: 1965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!