Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Нима учун 128 миллионлик «Cobalt»нинг пули истеъмолчига қайтарилди?

Нима учун 128 миллионлик «Cobalt»нинг пули истеъмолчига қайтарилди?

Сўнгги йилларда аҳоли ўртасида автомашинага бўлган талаб борган сари ортиб бормоқда. Шу сабабли тадбиркорлар харидорга қулайлик яратиш мақсадида турли тўлов усулларини таклиф қилишяпти. Кимдир нақд пулга харид қилса, кимдир кредит ёки лизингга олишни маъқул кўради. Албатта барча ўз имконият доирасида танлов қилади. Аммо буларнинг барчаси бирдек ишончлими? Барча автосалонлар ҳам харидор билан тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажаряптими?  Афсуски, ундай эмас. 

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида  истиқомат қилувчи фуқаро Исроилов Анвар Якубович ана шундай муаммога дуч келган. Яъни у 2018 йил 17 май куни«UMID SAVDO FAYZ INVEST» МЧЖ билан «COBALT» русумли автомашинани лизинг асосида харид қилиш учун шартнома тузган. Аммо, МЧЖ томонидан шартнома шартлари бузилганлиги сабабли фуқаро Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамоятлари федерациясига Cобалт учун тўланган 128. 848 740 миллион сўм пул маблағини қайтариб олиб беришда амали ёрдам беришини сўрайди. Мурожаат асосида Федерация фуқаро манфаатини кўзлаб, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яккасарой туманлараро судига даъво аризаси киритди. Суд қарорига биноан жавобгар, «UMID SAVDO FAYZ INVEST» МЧЖ  ноҳақ деб топилиб, фуқаро фойдасига 128 миллиондан ортиқ маблағ ундириб берилди. 

"Ҳурматли истеъмолчилар, агар сиз ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келсангиз, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа «ишонч телефони»га ёки Istemol.uz сайти орқали  мурожаат қилинг. Унутманг, истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!", деб ёзади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати.

Киритилди: 12:28 27.01.2021. Ўқилди: 3795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!