Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Нилуфар Усмонова: "Аиша деб чақиришса, менга жуда ёқади"

Нилуфар Усмонова: "Аиша деб чақиришса, менга жуда ёқади"

Нилуфар Усмонованинг исмини ўзгартирганидан хабарингиз бор. У “Даракчи” газетаси журналисти Алия Сулайманова билан суҳбатда айнан мана шу мавзуга яна тўхталиб ўтди.

— Ўзингиз яхши биласиз, Пайғамбаримизнинг аёлларинининг исми Оиша. Нилуфар эса шунчаки гулнинг номи. Мен эса ўзимга кўпроқ маъно ва хислатга эга исм қўйишни истадим. Аиша деб чақиришса, менга жуда ёқади. Яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчиман, исмимни ўзгартирганимга анча бўлди. У пайт қизларим туғилмаган эди. Агар улар бўлганида, албатта, ўзимга эмас, уларнинг бирига Аиша исмини қўйярдим.

— Демак, Нилуфар энди тахаллус...

— Тўғри, лекин ҳозирча ҳужжатларимни ўзгартирганим йўқ. Бундан ташқари, одамлар ҳам мени Нилуфар, деб чақиришга одатланишган, уларни ҳам қийнаб қўйиш ниятим йўқ. Аммо яқинларим янги исмим билан менга мурожаат этишмоқда.

Киритилди: 07:15 06.08.2019. Ўқилди: 2620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!