Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Nikkei фонд индекси пасайиб, 1987 йилдан бери энг катта қулашни қайд этди

Nikkei фонд индекси пасайиб, 1987 йилдан бери энг катта қулашни қайд этди

Япониянинг Nikkei фонд индекси 13 фоизга пасайди, бу 1987 йилдан бери энг катта қулаш ҳисобланади — Reuters.

Бунинг асосий сабаби Қўшма Штатлардаги ретсессия эҳтимолидан хавотирлардир, деб ёзади агентлик.

Бундан ташқари, Япон иенасининг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиши кузатилмоқда. АҚШ фонд индекслари ҳам пасайди, NASDAQ фючерслари 4,7 фоизга, S&P 500 фючерслари эса 12,4 фоизга тушди.

Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатларнинг фонд бозорларида ҳам пасайиш кузатилди. Тайваннинг ТAIEX индекси 8 фоиздан кўпроққа, Жанубий Кореянинг КОSPI индекси 7 фоизга пасайди.

Киритилди: 12:20 05.08.2024. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!