Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нижнекамскдаги ҳодисада жароҳат олган охирги ватандошимиз ватанга қайтарилди

Нижнекамскдаги ҳодисада жароҳат олган охирги ватандошимиз ватанга қайтарилди

Нижнекамскдаги фожиали ҳодисалар оқибатида жароҳат олган ватандошларимиздан охирги бўлиб қолган Ўзбекистон фуқароси тиббий рейс орқали ватанга олиб келинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

2001 йилда туғилган фуқаро С.А.С. дастлаб Нижнекамск марказий туман кўп тармоқли шифохонасининг реанимация бўлимида бўлган. Татарстон маҳаллий ҳокимият органлари кўмагида у вертолётда Қозон шаҳридаги ихтисослаштирилган клиникага етказилиб, у ерда иккита мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси дипломатлари, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ва Миграция агентлиги вакилларининг ҳамкорлиги натижасида жароҳатланган фуқаро даволанишни давом эттириши учун тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида “Қозон – Тошкент” рейси билан эсон-омон юртимизга қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Нижнекамскдаги бир қатор объектларга дронлар орқали қилинган ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ва 48 киши жароҳатланган эди. Ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган бўлиб, саккиз нафар ватандошимизнинг жасади махсус авиарейс билан ватанга етказилган эди.

Киритилди: 17:53 16.09.2026. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!