Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нигерияда қуролли ҳужумда 18 киши ҳалок бўлди

Нигерияда қуролли ҳужумда 18 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Бенуэ штатида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида 18 га яқин киши ҳалок бўлди.

Ҳужум Бенуэ штатининг Кастина-Ала ҳудудида номаълум босқинчилар томонидан амалга оширилган, деди минтақа раҳбари Жастин Шаку.

Шакунинг айтишича, штат ҳукумати ҳужум ортидан минтақага қўшимча хавфсизлик кучларини киритган.

Бенуэ штатида вақти-вақти билан қуролли ҳужумлар содир бўлади. Яқинда, 16 июль куни Агату вилоятида содир этилган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлган эди.

Сўнгги пайтларда Нигериянинг турли ҳудудларига қуролли тўдалар, шунингдек, Боко Ҳарам ва ISWAP (ДЕАШ террор ташкилотининг Ғарбий Африкадаги филиали) террор ташкилотлари тез-тез ҳужум қилиб келмоқда.

Киритилди: 22:27 22.07.2024. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!