Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нигерияда автоҳалокатда 21 киши ҳалок бўлди

Нигерияда автоҳалокатда 21 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Плато штатида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.

Channels Television хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса 2 октябрь куни кечқурун Риом туманидаги Хаван - Кибо йўлида содир бўлган.

Нигерия Федерал йўл ҳаракати хавфсизлиги корпусининг дастлабки маълумотларига кўра, юк машинасининг тормозлари ишламай қолган ва у бир нечта транспорт воситаларига урилган.

Бахтсиз ҳодисада юк машинаси, автобус ва мотоцикл иштирок этган. Тўқнашувдан сўнг автобус ёниб кетган ва бир нечта йўловчилар қисилиб қолган.

Киритилди: Бугун 09:55. Ўқилди: 177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!