Нигерия хом нефтни ноқонуний қайта ишлаш учун фойдаланилган 32 та объектни демонтаж қилди. Бу ҳақда Нигерия армияси вакили Данжума Жонаҳ Данжума хабар берди.
Армия 6-12 январь кунлари мамлакатнинг нефть ҳудуди бўлган Нигер дельтасида нефть контрабандачиларига қарши ҳаво амалиёти ўтказди, деди у.
Операциялар давомида 32 та корхона вайрон қилинган, 21 та қайиқ қўлга олинган.
Мамлакатда нефтнинг ноқонуний ишлатилиши Нигерия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Нигериялик сенатор Нед Нвоко мамлакатда нефть ўғирлашнинг кучайиши ва қувурларга ҳужумлар туфайли 2023 йилда мамлакат 3 миллиард доллардан кўпроқ йўқотишини айтди.
Нигериянинг тасдиқланган нефть заҳиралари тахминан 37 миллиард баррелни ёки бутун дунёнинг 3,1 фоизини ташкил қилади.
Нигерия, дунёдаги энг йирик 15 хом нефть ишлаб чиқарувчи давлатлари орасида, дунёдаги энг катта нефть захиралари бўйича 8-ўринни эгаллайди ва нефть экспорти бўйича 6-ўринни эгаллайди.