Нигерда июнь ойидан бери давом этаётган кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди.
Фуқаро Мудофаа Бош бошқармаси июнь ойида бошланган кучли ёмғирлардан жами 10 минг 655 кишининг жабрланганини маълум қилди.
Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди, 27 киши ҳалок бўлди, яна 23 киши жароҳатланди.
Нигерда ёмғирли мавсум июнь ойида бошланади ва центябрда тугайди. Ўтган йили кучли ёмғирлар оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳатланган эди. Умуман олганда, табиий офат 137 797 кишининг ҳаётига салбий таъсир кўрсатди.