Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нидерландияда исломофоб жангари мусулмон қўшнисини отиб ташлади

Нидерландияда исломофоб жангари мусулмон қўшнисини отиб ташлади

Нидерландияда 55 ёшли маҳаллий фуқаро Гербен ўзининг 25 ёшли мусулмон қўшнисини ўлдиришда айбланиб, судга тортилди.

Қотиллик қурбоннинг уйи олдида содир бўлган — қотил голландиялик мусулмон Ҳамза ал-Бағдодийнинг ёнига келиб, унинг орқа қисмига ўқ узган. Ўқ овозини эшитган Ҳамзанинг рафиқаси 2 ойлик боласи билан ҳаммомга яширинган - у навбатдаги қурбон бўлишидан қўрқиб кетган, чунки тажовузкор қўшниси бутун оилага зўравонлик билан таҳдид қилган.

Полициянинг маълум қилишича, қотиллик содир этилишидан бир неча соат олдин голландиялик ижтимоий тармоқларда исломофобик мазмунидаги ҳақоратомуз постларни жойлаган ва аввалроқ Ғазода фаластинлик болаларнинг ўлимидан хурсандлигини очиқдан-очиқ изҳор қилган, деб ёзади Morocco World News.

Киритилди: 06:48 19.07.2024. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!