«Сантос» ҳужумчиси Неймар кутилмаганда аллақачон ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
Аввалроқ хабар берилганидек, юлдуз бразилияликка «Цинциннати» клуби қизиқиш билдирмоқда. Topskills Sports UK маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчининг отаси МЛС клуби билан эҳтимолий ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинадиган муҳим учрашувни кутмоқда. АҚШ клуби президенти ва хўжайини билан музокаралар яқин кунларга режалаштирилган.
«Цинциннати» раҳбарияти Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Неймарни ўз сафига қўшиб олишга қатъий қарор қилган. Футболчининг «Сантос» билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охиригача амал қилади.