"Ал Ҳилол" футболчиси Неймарнинг агенти Пини Захави бразилияликнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Неймарнинг "Ал Ҳилол"дан кетиши ҳақида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмади. Унинг саудияликлар билан шартномаси бор ва у бу ерда бахтли. Неймарнинг келажаги борасида мен ва унинг отаси аниқ маълумотга эга инсонлармиз. Унинг "Сантос"га ўтиши ҳақида гап-сўзлар қаердан чиққанини билмайман. Неймар "Ал Ҳилол"да қолади", — деди Захави.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилнинг ёзида "Ал Ҳилол"га кўчиб ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.