Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Неймарнинг голсиз серияси 6 та ўйинга етди

Неймарнинг голсиз серияси 6 та ўйинга етди

Бразилия чемпионатининг 24-турида «Сантос» ўз майдонида «Мирассол» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Сантос» юлдузи Неймар мазкур учрашувда натижали ҳаракати билан ажралиб турди. У иккинчи бўлимда Альваро Барреалнинг жавоб голига ассист қайд этди.

Шунга қарамай, Неймарнинг голсиз серияси давом этмоқда. 34 ёшли футболчи кетма-кет олтита учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол қила олмади.

Бразилиялик юлдуз жорий мавсумда «Сантос»нинг асосий ҳужумкор футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда. У «Мирассол»га қарши баҳсда ҳам жамоасининг ҳужумларини ташкил этишда фаол қатнашди ва бир қатор хавфли вазиятлар яратди.

Неймарнинг «Сантос» билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 14:06 24.08.2026. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар