Неймарнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Пини Захави ўз мижозининг келажаги ҳақида гапирди.
Миш-мишларга кўра, бразилиялик ҳужумчи "Ал-Ҳилол"ни тез орада тарк этган. Шунингдек, 32 ёшли футболчи ватанига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
"Неймарнинг "Ал-Ҳилол"дан кетиши ҳақида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти.
Унинг шартномаси бор, у ўз клубида бахтиёр. Мен ва Неймарнинг отаси унинг келажаги ҳақида гапира оладиган ягона одамлармиз.
Сўнгги миш-мишлар қаердан пайдо бўлганини билмайман," - дейди Захави.
Неймарнинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига мўлжалланган, аммо яна бир йилга узайтириш имкониятини назарда тутади.