Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Неймар ўз мураббийининг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин

A A A
Неймар ўз мураббийининг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Неймар жамоа бош мураббийи Жорже Жезушнинг истеъфосини талаб қилди, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Манба берган хабарга кўра, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистоннинг «Навбаҳор» клубига (1:1) қарши ўйиндан сўнг, 31 ёшли бразилиялик футболчи мутахассис билан жанжаллашиб қолган.

Кийиниш хонасида Жезуш футболчини ўйин вақтидаги хатти-ҳаракати учун танқид қилди - бир эпизодда у рақибни туртиб юборди ва йиқилганидан кейин тўп билан зарба берди.

Неймарга мураббийнинг хатти-ҳаракати ёқмади, форвард клуб раҳбариятига 69 ёшли португалияликни ишдан бўшатиш талаби билан мурожаат қилди.

Қайд этилишича, Жезуш жамоа раҳбарияти билан аллақачон учрашув ўтказган ва у яқин орада натижалар яхшиланмаса, уни истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Неймар 2023 йилнинг августида «ПСЖ»дан «Ал-Ҳилол»га ўтган эди. Саудия Арабистони жамоаси сафида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:50 25.09.2023. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!