Бразилия терма жамоаси тиббиёт штаби ҳужумчи Неймарнинг жароҳат олганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда. Шифокор Родриго Ласмарнинг маълум қилишича, футболчида болдир мушагининг иккинчи даражали жароҳати аниқланган.
Неймарнинг тикланиши учун 2 дан 3 ҳафтагача вақт керак бўлади. Шу тариқа, Неймар Панама ва Мисрга қарши ўртоқлик ўйинларини – Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоанинг сўнгги назорат учрашувларини ўтказиб юбориши аниқ. Жорий прогнозларга кўра, 34 ёшли футболчининг Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасида 13 июнь куни Марокашга қарши ўтадиган илк ўйинида иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсумда Бразилия чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.