Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Неймар Флоридадан 26 млн долларга ҳовли сотиб олди

A A A
Неймар Флоридадан 26 млн долларга ҳовли сотиб олди

Неймар АҚШнинг Флорида штататидан нархи 26 миллион долларга яқин бўлган ҳовли-уй сотиб олди. Бу эса мазкур ҳудуд учун рекорд нарх ҳисобланади.

Сўнгги пайтларда 32 ёшли футболчининг «Ал-Ҳилол»дан «Интер Майами»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Неймар у ерда собиқ жамоадошлари — Лионель Месси, Луис Суарес, Сержи Бускетс ва Жорди Альба билан бирга тўп тепиши мумкин.

Бразилиялик футболчи Флорида штатидаги Бэл-Харбор қишлоғидан кўчмас мулк харид қилгач, мазкур гап-сўзлар яна кучайди.

Ҳовли соҳил бўйича жойлашган бўлиб, у ерда деярли 4000 метр квадрат жойга уй қурилиши режалаштирилган.

Киритилди: 03:10 31.10.2024. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!