Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Неймар Бразилиянинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига "Реал" футболчиси чақирилди

Неймар Бразилиянинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига "Реал" футболчиси чақирилди

Бразилия футбол федерацияси (CBF) матбуот хизмати 33 ёшли ҳужумчи Неймар тиббий сабабларга кўра терма жамоанинг бўлажак ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор 33 ёшли футболчини ЖЧ-2026 саралашида Колумбия (21 март) ва Аргентина (26 март) билан ўйинга чақирганди.

Қайд этилишича, бундай қарорга Бразилия терма жамоаси тиббий штаби келган. Бундан ташқари, CBF хабарига кўра, "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон ҳам жароҳат сабабли март ойидаги ўйинларда иштирок этмайди. Неймарнинг ўрнига Бразилия терма жамоасига "Реал" ҳужумчиси Эндрик чақирилди.

Киритилди: 12:02 15.03.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!