"Сантос" ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 34 ёшли футболчи "Селесао"нинг энг яхши тўпурари бўлиб, 2010-йилдан бери миллий терма жамоа сафида 130 та ўйин ўтказган, 80 та гол урган ва 59 та голли узатмани амалга оширган.
"Менимча, Бразилия терма жамоаси билан бўлган ҳикоям тугади. Мен терма жамоага боримни бердим. Бутун қалбимни ва бутун ҳаётимни бағишладим, лекин энди буни қилишни хоҳламайман деб ўйлайман", - деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
2026-йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия 1/8 финалда Норвегияга 2:1 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этганди. Неймар мазкур мусобақада 2та ўйинда захирадан майдонга тушди ва 1та гол киритди. У майдонда жами атиги 38 дақиқа вақт ўтказди.