Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"NEXIA 3" 80 та ижро ҳужжати сабаб хатланди

"NEXIA 3" 80 та ижро ҳужжати сабаб хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси У.Тожиевнинг иш юритувига ЙҲХБнинг қарорларига асосан, қарздор Ш.К.дан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай ҳаракатланиши оқибатида жами 80 та маъмурий жарималардан 28 миллион 677 минг 500 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Қарздорга нисбатан давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, 80 та ижро ҳужжатлари тамомланмаган. Шундан сўнг, бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган "NEXIA 3" хатланиб, жарима майдончасига қўйилди.

Ҳозирда автотранспорт воситасини аукцион савдоси орқали сотиш чоралари кўрилмоқда. Савдолардан тушган пул маблағлари 28.677.500 сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни қоплашга йўналтирилади.

Киритилди: 18:11 24.08.2024. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!