Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг ҳукмрон “Ликуд” партияси у келгуси сайловларда иштирок этишини маълум қилди.
Ҳужжатда унинг ғалабасига ишонч ҳам билдирилган.
Ушбу баёнот Трамп Исроил бош вазирининг янги муддатга ўз номзодини қўйиш ниятини шубҳа остига қўйганидек туюлган изоҳидан кейин янгради.
Исроилдаги навбатдаги парламент сайловлари 2026-йилнинг 27-октябридан кечиктирилмаган муддатда бўлиб ўтиши керак.
Бу 2023 йил 7 октябрдаги воқеалардан кейин мамлакатда ўтказиладиган биринчи сайлов бўлади.