Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняху саратондан тузалганини маълум қилди

Нетаняху саратондан тузалганини маълум қилди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху эрта босқичда аниқланган саратон касаллигидан тузалганини билдирди. Бу ҳақда Point.md хабар берди. Нашрнинг сўзларига кўра, 2024 йил охирида унда простата аденомаси аниқланиб, шу сабаб операция ўтказилган. Бироқ Нетаняхунинг таъкидлашича, кейинги текширувлар давомида унда эрта босқичдаги ёмон сифатли ўсма ҳам аниқланган.

“Мен муаммони изсиз бартараф этган мақсадли даволаниш курсини танладим”, — деб ёзди 76 ёшли сиёсатчи ижтимоий тармоқларда. У даволаниш қачон ва қандай ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот бермаган, бироқ ҳозир ўзини соғлом ҳис қилаётганини қайд этган.

Der Spiegel Нетаняху аввал ҳам бир неча бор соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилганини ёзмоқда. Хусусан, у 2023 йилда юрак стимулятори ўрнатган, 2024 йилда чурра билан боғлиқ операция ўтказган, ўтган йили ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан даволанган.

Киритилди: 21:03 25.04.2026. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!