Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ ва Франциянинг Ливанда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ташаббусига қарши ўз позициясини юмшатди.
Бош вазир девонининг баёнотига кўра, у 21 кунлик сулҳни назарда тутувчи таклифнинг «мақсадларини баҳам кўради».
Ҳукумат раҳбари идораси Исроил томони музокараларни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди.
Бенямин Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлаш учун Нью-Йоркка келди.
Аввалроқ Нетаняхунинг матбуот хизмати бош вазир АҚШ ва Франциянинг Ливанда вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғига «ҳатто жавоб бермагани» ҳақида хабар берган эди.