Бош вазир Бенямин Нетаняху Ливан аҳолисини Ҳизбуллоҳ базаларини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Исроил бош вазири матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ливан халқига мурожаатим бор. Исроил сиз билан эмас, Ҳизбуллоҳ билан уруш олиб бормоқда. Узоқ вақт давомида Ҳизбуллоҳ сиздан тирик қалқон сифатида фойдаланди. У сизнинг яшаш хоналарингиз ва гаражларингизга ракета қўйди. Бу ракеталар ва снарядлар бевосита шаҳарларимиз ва фуқароларимизга қаратилган. Халқимизни Ҳизбуллоҳ ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун бу қуролларни йўқ қилишимиз керак», деди Нетаняху.