Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нетаньяху Исроилнинг Украинага ҳарбий ёрдам бериши ҳақида фикр билдирди

A A A
Нетаньяху Исроилнинг Украинага ҳарбий ёрдам бериши ҳақида фикр билдирди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху чоршанба куни унинг ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам бериш имкониятини истисно қилмаслигини айтди. Аввалроқ Исроил Украинага урушнинг дастлабки кунларидан бери бераётган гуманитар ёрдам билан чекланиш ниятида эканини таъкидлаган эди.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, Қуддус ҳатто Украина осмонини ҳимоя қилиш учун сўнгги «Темир гумбаз» ҳаво мудофаа тизимини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр, гарчи Исроил томони аввалроқ бу тизим Украина каби кенг ҳудудларда фойдаланиш учун мўлжалланмаганлигини таъкидлаган эди.

Нетаньяху ҳеч қандай аниқ ваъдалар бермади, балки агар урушаётган томонлар ва АҚШ бунга рози бўлса, можарода воситачилик қилишга тайёрлигини ҳам айтди.

Унинг сўзларига кўра, урушнинг дастлабки босқичидаёқ унга шундай таклиф билан мурожаат қилишган, аммо кейин у мухолифат етакчиси бўлган ва воситачи ролини ўз зиммасига олмаган.

Бундан ташқари, Исроил бош вазирининг айтишича, унинг мамлакати Россияга қурол етказиб берувчи Эрондаги ҳаракатлари билан Украинага урушда билвосита ҳам ёрдам бермоқда.

Киритилди: 16:42 01.02.2023. Ўқилди: 5243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!