Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нетаньяху: "Ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини кутмоқдамиз"

Нетаньяху: "Ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини кутмоқдамиз"

Исроил ва Қўшма Штатлар Эрон борасида бир хил мақсадларга эга.

Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху маълум қилди.

"Америкалик дўстларимиз бизни Эрон билан боғлиқ воқеалар ҳақида хабардор қилиб туришибди. Исроил ва Қўшма Штатларнинг мақсадлари бир хил: биз бойитилган уранни Эрондан олиб ташлашни, Теҳроннинг уранни бойитиш имкониятларидан воз кечишини ва, албатта, бўғозларнинг очиқ қолишини истаймиз.

Бу воқеа қандай тугашини ёки ҳатто қандай ривожланишини айтишга ҳали эрта. Биз ҳар қандай сценарийга тайёрмиз, ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини кутмоқдамиз", деди Нетаньяху ўзининг видеомурожаатида.

Киритилди: 11:10 16.04.2026. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар