Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) қарийб 20 йил давомида Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати томонидан Исроил томон учирилган бирорта ҳам ракетани "тўхтатмаганини" айтди.
"Деярли 20 йил ичида UNIFIL "Ҳизбуллоҳ"нинг қанча ракетасини тўхтатди? Афсуски, ноль," - деди сиёсатчи.
Шу билан бирга, у Исроилнинг ЖССТга қарши ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлади.