Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Нетаняҳу Эронга зарбалар давом этишини маълум қилди

Нетаняҳу Эронга зарбалар давом этишини маълум қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп Теҳроннинг энергетика объектларига зарба беришни вақтинча тўхтатганига қарамай, Эронни бомбардимон қилиш давом этишини билдирди.

"Биз Эрон ва Ливанда зарбаларни давом эттирамиз. Эроннинг ракета ва ядровий дастурини йўқ қиляпмиз, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”га кучли зарбалар беришда давом этяпмиз. Бир неча кун олдин яна икки нафар ядрочи олимни йўқ қилдик ва амалиёт ҳали ҳам давом этмоқда", — деди Исроил бош вазири.

Кеча АҚШ президенти Эрон билан тинчлик музокаралари бошланишини эълон қилиб, аввал айтилган зарбаларни 5 кунга кечиктирди ва келишув эҳтимоли юқори эканини билдирди. Доналд Трамп Исроил сулҳга риоя қиладими деган саволга, "Исроил мавжуд вазиятдан жуда мамнун бўлади", деб жавоб берганди.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!