"Уруш ҳали тугагани йўқ. Эски муаммолар қаторида янгилари ҳам пайдо бўлмоқда. Биз бу жараёнларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Ҳар қандай вазиятга тайёрмиз ва бир нарсани аниқ биламиз: биз ҳар доим душманларимиздан кучлироқ бўлишимиз керак", — деди Исроил бош вазири.
Шунингдек, Нетаняҳу Исроил мудофаа бюджетини кескин ошираётганини маълум қилди
"Мен келгуси ўн йилликда мудофаа бюджетига яна 350 млрд шекел (115 млрд доллар) қўшишга қарор қилдим. Бунинг катта қисми Ҳарбий-ҳаво кучларига йўналтирилади.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида, биз ўз қуролларимизни ишлаб чиқарадиган ва хориждан харид қилишга қарамлигимизни камайтирадиган кенг кўламли, Исроил ҳарбий саноатини ҳам барпо этамиз", — деди у.