Непалнинг Хитой билан чегараси яқинида жойлашган Ҳимлунг Ҳимол тоғида юз берган қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди.
Бу ҳақда "Kathmandu Post" газетаси хабар берди.
Расмийларнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида турист альпинистлар учун тайёргарлик ишларини олиб борган непаллик ишчилар ва ёрдамчи гуруҳ аъзолари ҳам бор.
Масъуллар сўнгги бедарак йўқолган шахсни қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Непалнинг Хитой билан чегарасида жойлашган, баландлиги 7 126 метр бўлган тоғда кучли ёмғир ва қор ёғишидан сўнг 27 сентябрь куни қор кўчкиси содир бўлган эди.
Аввалроқ бедарак йўқолганлар орасида альпинистлар ва ёрдамчи гуруҳ аъзолари борлиги маълум қилинган.