Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Непал Катмандуда 50 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди

Непал Катмандуда 50 дан ортиқ намойишчини ҳибсга олди

Непал полицияси Катмандуда монархия ва республикапараст кучлар ўртасидаги тўқнашувларда иштирок этган 50 дан ортиқ одамни ҳибсга олди.

Бу ҳақда Непалнинг Nepal News ахборот портали хабар бермоқда.

Ҳибсга олинганлар орасида намойишларда фаол иштирок этган монархияпараст Миллий-демократик партия етакчилари ҳам бор. Катманду полицияси вакили Апилраж Бохаранинг айтишича, 51 киши ҳибсга олинган ва қўшимча тергов давом этмоқда.

Шунингдек, тўқнашувлар натижасида 2 киши ҳалок бўлгани, 10 дан ортиқ киши жароҳатлангани қайд этилган.

Киритилди: 13:58 29.03.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!