Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи ўз айбига иқрор бўлди

A A A
Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи ўз айбига иқрор бўлди

Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи Пол маст ҳолда машина ҳайдаганлик айбини тан олди. Май ойида у жароҳатлар билан бахтсиз ҳодисага учради.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, у уч йиллик шартли қамоқ ва 7000 доллар жаримага ҳукм қилинган.

Судя ҳукмида беш кунлик қамоқ жазоси ҳам кўрсатилган, бироқ 82 ёшли Пелоси фақат бир кунни мажбурий меҳнатда ўтказади. Икки кун давомида у ҳибсда эди ва яхши хулқ-атвори учун яна икки кун қисқартирилди.

Шу билан бирга, Пол ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотмаган, бироқ унинг машинасига сафар олдидан спиртли ичимликлар борлигини текшириш мосламаси бир йил давомида ўрнатилади.

Киритилди: 21:20 24.08.2022. Ўқилди: 4975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар