Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилган шахс қамалди

Навоийда вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилган шахс қамалди

ОАВларда Навоийда вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноят юзасидан хабар тарқалди.

🔸Мазкур ҳолат бўйича Болалар омбудсмани кузатув олиб бормоқда.

📌Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128−1-моддаси (Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Айбланувчи тариқасида жалб қилинган Н.Ж. га нисбатан жорий йилнинг 14 май куни «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган☑️.

❕Мазкур иш жинсий жиноятга оид эканлиги ҳамда вояга етмаганнинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматига дахлдорлиги муносабати билан жиноят иши тафсилотларини ошкор этилиши, шу жумладан, ОАВда кенг ёритилиши бола манфаатларига мувофиқ эмас.

🖇 Иш юзасидан Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда ва бола манфаатлари нуқтаи назаридан ишнинг судда кўрилишида ҳам ўз кузатувини давом эттиради.

Киритилди: 18:40 08.07.2024. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!